Сиёсат
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун чегара назоратини кучайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, чегарада термометрия ва эмланиш сертификатлари мавжудлигини текшириш жорий этилган.
«Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегараларда – аэропортлар, ерусти назорат пунктларида чора-тадбирлар кучайтирилди, Тожикистонга келган барча фуқаролар термометриядан ўтказилади ва эмланганлик сертификатлари текширилади», деган вазирликнинг фавқулодда вазиятлар ва шошилинч тиббий ёрдам бошқармаси бошлиғи Наврўз Жафаров.
Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда Қозоғистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркиядан келаётган фуқароларга таъсир қилади.
«Мамлакатга кириш учун ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаган», — дейди расмий ва мамлакатда ҳозирда бирорта ҳам коронавирус аниқланмаганини айтган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ