Жамият
Ижтимоий тармоқларда икки нафар аёл бошқа бир аёлни дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида тилла савдоси билан шуғулланувчи Қ.С (аёл) ўзаро савдо муносабатлари юзасидан шу ерда тилла буюмлар сотувчиси (таниши) А.Г (аёл) билан жанжаллашиб кетишган. Жанжалга, шу ерда бўлган А.Г.нинг икки нафар сингиллари А.Р ва Г.А ҳам аралашиб, бир-бирларига енгил тан жароҳати етказишган.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида А.Г, Қ.С ҳамда А.Р.лар енгил тан жароҳати олганлиги кўрсатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ