Маданият
Туризм ва маданий мерос агентлиги ахборот хизмати Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси, Бойсун тумани ҳокимлиги ва туман кадастр бўлимлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Юнон-Бақтрия тарихи музейини ташкил этиш бўйича дастлабки ишларни бошлагани ҳақида хабар берган эди.
Тарих институти директори, сенатор Азамат Зиё ўзининг Фэйсбукдаги саҳифасида мазкур музейнинг очилишига қаршилигини маълум қилди.
«Мана шундай пайтларда нима дейишингни ҳам билмай қоласан. Ахир юнонлар ғирт босқинчи бўлган-ку! Қайси ақлирасо миллат ва давлат ўз босқинчиларига атаб музей очади?
Бу кетишда балки эртага аҳамонийлар ва араблар, индинга мўғуллар ва ўрислар босқинига оид музейлар очилар?! Нималар қиляпмиз ўзи?! 3000 йиллик давлатчилик тарихимизни эндигина юзага чиқариб турган паллада, уни яна улашиш бошланмоқдами», дейди сенатор.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Тоҳиржон Қозоқов
12:01 / 01.01.1970
Азамат Зиё, асл Ватан фарзанли. Жуда тўғри фикр берган.
G'ulomjon
12:01 / 01.01.1970
Juda to'g'ri, aksincha yurtimizda milliy tariximizga oid muzeylarni ko'paytirishimiz shart. Masalan, Xorazmga kelgan mehmonlarni yoki farzandlarimizni olib boradigan bironta ma'rifiy, zamonaviy muassasa yo'q. Ichon qal'a va ziyoratgohlardan tashqari ma'nanaviy-ma'rifiy dam olish maskaniga ehtiyojimiz katta