Сиёсат
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида суратга олинган видеода намойишчиларга сув пурковчи машина кўрсатилган. Жанубий Кореянинг махсус техникага мўлжалланган «Jino Motors» компаниясида ишлаб чиқарилган RW русумли машина 6,5 минг тонна сув сиғимига эга. Пандемия вақтида дезинфекция мақсадида фойдаланилган махсус техника Нукусдаги воқеаларда намойишларни тинчитиш учун ишлатилган. Ундан тартибсизлик иштирокчиларига қизил бўёқ аралаштирилган сув пуркалган. Машинадан уч хил рангдаги бўёқ сепиш мумкин ва Нукусда айнан қизил бўёқдан фойдаланилган.
Видеода кўриш мумкинки, бундай суюқлик сепилгач, ерда қон тусидаги кўлмак ҳосил бўлади.
Видеода ИИВ зобити тартибсизликлар вақтида ишлатиладиган гранаталарни ҳам намойиш этган. Улардан бири шовқин чиқариш хусусиятига эга, унинг ёрдамида намойишчиларни бир муддат сескантириб қўйиш мумкин. Яна бир граната намойиш вақтида етакчиларни ажратиш мақсадида ўзидан қизиқ бўёқ сачратади. Шу тариқа, етакчилар махсус кучлар томонидан аниқлаб ушланади. Оқ тутун чиқарадиган граната эса зобитлар ўз жойини алмаштириб олиши ва чалғитувчи манёвр амалга ошириши учун ишлатилади. Зобитнинг таъкидлашича, гранаталарнинг бирортаси ўлимгача олиб бормайди.
Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги намойишлар бостирилганидан кейин ижтимоий тармоқларда гўёки намойишлар бўлиб ўтган кўчалардан бирида «қон дарё бўлиб оқаётгани» айтилган видео тарқалди. Кейинчалик бу қон эмас, қизил бўёқ аралаштирилган сув экани, намойишларни тинчитишда бундай усулдан фойдаланиш халқаро амалиётдаги тажриба экани маълум қилинди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ