Маданият
Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.
2022 йилнинг 3-6 июл кунлари ICESCO бош қароргоҳида (Марокаш) ICESCO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.
Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасасига тегишли сертификатлар ICESCO Бош директори Салим Ал Малик томонидан тақдим этилди.
«Юртимиз тарихига оид обидаларнинг CESCO рўйхатига олиниши бой маданий меросимизни бутун дунёга тарғиб этишда, хусусан, Ислом оламида маданиятимиз янада танилишида катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон ҳудуди тарихан Ислом ривожига катта ҳисса қўшган ўлка ҳисобланади», дейилади Маданий мерос агентлиги хабарида.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ