Тошкент метросининг айрим бекатлари вақтинча ёпилди

Сақлаш
19:51 / 07.07.2022 707 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен ер усти ҳалқа йўлининг 6 ва 7 бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда

 

Шу муносабати билан 7 бекат 2022 йил 11 июл кунидан 18 июл кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик 2» бекати билан 6 бекат оралиғида ташкил этилади.

 

Шунингдек, 2022 йил 11 июл кунидан августга қадар ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05-00 дан 23-00 гача амалга оширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//