Маданият
Кеча, 6 октябрь куни Миллий матбуот марказида 103 йиллик тарихга эга ва 2021 йилдан қайта нашр этила бошлаган «Ўзбекистон матбуоти» журналининг илк сони тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳам сўз олиб, тез кунда жадидлар асос солган яна бир журнал «Муштум» ҳам қайта тикланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар қилмоқда.
Биласиз, «Муштум»га жадидларимиз асос солган. Умуман олганда бу журнал биз учун бир қадрият ва уни йўқотиб юбориш катта хато бўлар эди. Юзлаб танқидий мақолалар, фельетонлар жамиятни турли иллатлардан тозалашда «Муштум»нинг асосий қуроли ҳисобланган. Ҳалол ва ошкора танқид жамият ва одамлар учун ҳақиқий малҳам бўлишига эришиш журналнинг бош мезонидир. Сизларга хурсандчилик билан айтмоқчиманки, бугун «Муштум» журналининг қайта тикланаётган илк сонини босмахонага топширдик. Насиб этса, яқин кунларда унинг ҳам тақдимотини ўтказамиз», – деди Ўсаров.
Журнал номи Абдулла Қодирий таклифи билан шундай аталган. Унинг таъбирича, бу шунчаки муштум эмас, балки халқнинг адолат муштумидир, яъни мазлумларнинг зўровонларга, нопокларга, зулмкорларга, эксплуататорларга қарши муштуми ҳам бўлиши керак эди.
Ўз вақтида «Муштум» журнали бир ойда икки марта чоп этилган, бир ойлик умумий тиражи 1 500 000 дан ошиқни ташкил этган. Ўзбекистонда деярли бу журнал кириб бормаган шаҳар, қишлоқ, туманни, ташкилот ва хонадонни топиш қийин бўлган. 2017 йилга келиб «Муштум журнали «Шарқ» НМАК томонидан атиги 1000 дона атрофида чоп этилгани маълум.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ