Жамият
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури ижросида камчиликка йўл қўйган 600 дан ортиқ масъул жавобгарликка тортилди, 61 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Бош прокуратура бўлим катта прокурори Фаррух Султонов маълум қилди.
Унга кўра, Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигидаги Республика штаби томонидан Инвестиция дастуридаги 2 413 та, «Янги Ўзбекистон» массивларидаги 676 та ва «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» дастурларидаги 11 427 та лойиҳанинг ҳар бири мониторингга олинган.
Қайд этилишича, дастурлар ижросида камчиликка йўл қўйган ва ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 252 нафар масъуллар интизомий, 359 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, қурилиш соҳасида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 61 та жиноят ишлари қўзғатилган ва 880 нафар фуқаро ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ