Ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган хитойликка чора кўрилди – ИИБ

Сақлаш
21:52 / 06.07.2022 836 0

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларида “Жиззахдаги заводда ҳайвонлар тириклайин куйдирилмоқда...ми?”, “Бир ҳайвон иккинчи ҳайвонни ўтда куйдирмоқда” сарлавҳаларида Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган “Xuaxin” цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани билан боғлиқ хабар берилганди.


Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс  Хитой Халқ Республикасида туғилган, “Xuaxin” ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди. 


Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.
 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//