АҚШ Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Сақлаш
21:12 / 06.07.2022 792 0

Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиб, зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишга ундамоқда.

 

"Биз яқинларини йўқотган оилаларга таъзия билдирамиз ва жароҳатланганларга ҳамдардмиз", - дейди Нед Прайс, Давлат департаменти матбуот котиби.

 

"АҚШ Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширишилиши тарафдори ва давлатнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлаймиз. Ҳукуматни фундаментал ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя ва ҳурмат қилишга ундаймиз. Булар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз зиммасига олган мажбуриятлари", - дея эслатмоқда Давлат департаменти.

 

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин, дейилади баёнотда.

 

Хабарда Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъийлигини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//