Жамият
"Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ–5255-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.
Болалар жамоат фонди, жумладан:
оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлайди ҳамда уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этади;
эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлайди;
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашади;
оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олади.
Болалар жамоат фонди солиқларнинг барча турларидан озод этилади (ижтимоий солиқ бундан мустасно).
2024 йил 1 январгача Болалар жамоат фонди томонидан тегишли рўйхатлар бўйича даволанишга муҳтож болалар учун олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.
2021 йил 1 декабргача Болалар жамоат фонди платформаси ва ягона электрон базаси фаолияти йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ