Тошкентда “Келинлар паради” нима сабабдан ўтказилгани маълум қилинди

Сақлаш
17:07 / 05.07.2022 964 0

Куни кеча пойтахтимиздаги  Toshkent city ҳудудида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Келинлар паради” ўтказилди. Бундай намойиш илк бора 2019 йилда ташкил қилинганди.  

 

Парадда 200 дан ошиқ модел-қизлар иштирок этди. Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, бу “Shosh fest-2022” модалар фестивали кўргазмаси таркибидаги намойишлардан биридир.

 

– Биласизми, олдинлари биз чет элдан кўйлаклар олиб келардик, ҳозирда эса биздан олиб кетишмоқда. Бу параддан мақсад – маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилиш. Дизайнерларимизнинг ишини дунё миқёсидаги подиумларга олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз, – деди кўргазмада либослари билан иштирок этган дизайнер Нозима Ҳайитметова.

 

“Келинлар паради”да ўндан ортиқ ҳорижий давлатлардан келган дизейнерлар қатнашди. Юртимиз аҳолиси ва меҳмонлар кун давомида намойишни кузатиб, сўнгги урфдаги келинлик либослари ҳақида маълумотга эга бўлишди. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси