Сиёсат
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 4 июль куни Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, учрашув чоғида инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзбек–афғон ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилган. Юқоридаги йўналишларнинг ҳар бири бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга оид навбатдаги тадбирлар келишиб олинган.
Икки томонлама савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ҳудудлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича биргаликда таклифларни тайёрлашга келишилган. Шунингдек, ўзаро манфаатли шериклик салоҳиятини ўрганиш мақсадида ўзбек ва афғон ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш бўйича биргаликда иш олиб боришнинг истиқболлари қайд этилган.
Мулоқот доирасида учрашув иштирокчилари Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешавор транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирларини кўриб чиққан. Июль ойининг иккинчи ярмида темир йўл йўналиши бўйлаб дала тадқиқотларини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Ўзбекистон томони афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш ва Афғонистон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирган. Учрашув якунида томонлар ўзбек–афғон муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ