Тошкентда шифокор шошилинч туғуруқни автомобилда амалга оширди

Сақлаш
20:17 / 05.07.2022 932 2

Қибрай туманининг Чинобод кўчасидан автомашинага чиққан ҳомиладор аёлда кутилмаганда тўлғоқ бошланади. Унга ҳамроҳ бўлган қайнонаси узоқдан тиббиёт муассасаси биносига кўзи тушиб, такси ҳайдовчисига ўша ерга олиб боришини айтади.

 

Пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Улуғбек шаҳарчаси 1-сон поликлиникаси ҳудудига “Матиз” русумли автомашинада олиб келинган ҳомиладор аёлга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишга киришилди.

 

 

Бу вазиятда ҳар бир сония ҳисобли эди.Туғуруқ жараёни эса аллақачон бошланган. Шошилиш зарур! Аслида оилавий поликлиника гўдакни дунёга келтириш учун мўлжалланмаган бўлса-да, аёлни шундоққина рўпарадаги ушбу муассаса биносига олиб ўтишга ҳам фурсат етмади.

 

Поликлиника мудираси Ҳилола Жамилова (суратда) ўта тезкорлик билан бутун масъулиятни зиммасига олиб, автомобилнинг ўзида аёлга доялик қилишга киришди.

 

Мутахассислиги акушер-гинеколог бўлган мудира ва унинг жамоаси саъй-ҳаракати ва қатъияти сабабли туғуруқ муваффақиятли амалга оширилди.

 

Шундан сўнг она ва бола соғлом ҳолда поликлиникага энг яқин ҳисобланган Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғуруқ комплексига мутахассис ҳамроҳлигида олиб борилган.

 

Ҳозир она-боланинг аҳволи яхши, улар саломатлиги туғуруқ комплекси шифокорлари назорати остида.

2 Изоҳлар

Dilfuza

12:01 / 01.01.1970

Baraka topsine Akusherka

Улуғбек

12:01 / 01.01.1970

Хақиқий шифокор шундай бўлади. Хар сониянинг ўз қахрамони бор. Опани ишларига омад. Йўлда туғилган йўлчивойга узоқ умр тилайман.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//