АҚШ археологлари Бухоронинг тарихий қўрғонидан ноёб расмлар топди

Сақлаш
22:07 / 04.07.2022 816 0

АҚШ археологлари Бухоронинг эски шаҳрида жойлашган Варахша қўрғонидаги тарихий Шаҳристон бозори ҳудудидан тўрт аср олдин чизилган деворий расмлар топди. Бу ҳақда вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шоҳаббос Шарофиддинов хабар берди.

 

Билдирилишича, 2022 йилнинг июнь ойи охирида Бухоро тарихий марказидаги собиқ Шаҳристон бозори ҳудудида АҚШнинг Нью-Йорк университети ҳузуридаги қадимги дунёни ўрганиш институти профессори Сорен Старк бошчилигидаги бир гуруҳ тадқиқотчилар томонидан олиб борилган археологик тадқиқотлар якунланган.

 

Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси
 

Археологлар томонидан қазилган хандақдан (Траншея II) деворий расмнинг маълум бир қисмлари деб тахмин этилаётган қолдиқлар топилган.

 

Бошқарма бошлиғининг сўзига кўра, археологлар томонидан қазилган хандақлар 10-15 метрча чуқурликдан иборат бўлган. Ушбу топилмалар эса деворий расмлар қолдиқлари дея тахмин қилинган. Варахшадаги Бухорхудотлар саройидан топилган бу деворий расмлар тахминан тўрт аср олдинги даврлар давомида ишланган.

 

Фото: Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси

 

«Археологларнинг янги топилмалари фақат ушбу деворий расмлар билан якунланган эмас. Улар ноодатий сирланган яшил от шаклидаги болалар ўйинчоғини ҳам топишди. Аммо тадқиқотчилар бу билан чегараланиб қолмайди ва улар кейинги йилда ҳам ушбу ҳудудда археологик қазилма ишларини олиб боришни режалаштиришди», — дейди Шоҳаббос Шарофиддинов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси