Ариқдаги чиқиндилар шаҳар ҳуснини бузмоқда

Сақлаш
14:44 / 07.10.2021 1876 0

Одамлар “Абу Сахий”, “Чинни бозор”ларга рўзғорига керакли нарсалар харид қилиш учун келишади. Айниқса, шанба, якшанба кунлари бозор ҳудуди, ер ости йўлида харидорлар тирбандлиги юзага келади. Кўча юзи харидорлар, сотувчилар ташлаган турли хил чиқиндилар билан тўлиб-тошади. Фаррошлар ҳар гал бозорлар ҳудудини, кириш жойларини, ер ости йўлини супуришади. Аммо нимагадир ҳар гал ариқлар ичи эсдан чиқиб қолаверади. Йўлдан чет жойларда супурилган турли хил чиқиндилар эса ойлаб туради.

Ҳадемай ёмғир мавсуми бошланади. Ариқларни тўлдирган чиқиндилар шарқираб оққан сувда катта асфалть йўлга ёйилиб кетади. Қизиқ-да. Наҳотки, мен ва бошқалар кўрган чиқиндиларга масъулларнинг нигоҳи тушмаса? Ёки кўришса ҳам кўрмасликка олишадими? Озодалик, покизалик ҳақида кўп гапиргандан кўра, амал қилишни ўргансак яхши бўларди.

Куни кеча уйимга қишлоқдан  саксон икки ёшли тоғам меҳмон бўлиб келди. Чиқиндиларни кўриб: ”Эй-й, Тошкентни телевизорда кўриб, нақадар чиройли, покиза шаҳар деб ўйлагандим. Телевизорда бунақа жойларни кўрсатишмас экан-да. Тошкентни телевизорда кўрганим яхши экан. Чиқиндиларни кўриб дилим ғашланмасди”, деди.

Энди бизлар ҳам шаҳримизни телевизорда кўрганимиз маъқулми? Сизлар нима дейсиз?

Ойгул Убайдулла қизи

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//