Самарқандда Зиёлилар форуми ўтказилди

Сақлаш
21:43 / 02.07.2022 894 0

Самарқанд шаҳрида “Янги Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт! шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида Зиёлилар форуми ташкил этилди.

 

Ушбу маънавий-маърифий тадбирдан кўзланган асосий мақсад маънавий ҳаётимизни янги босқичга кўтаришда авваламбор, жойлардаги тарғиботчиларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, миллий маънавиятимизни ривожлантириш, илм-фан, маданият ва санъат, бадиий ижод соҳаларининг маънавий-маърифий тараққиётимиздаги ўрни ва ролини янада оширишдан иборат. Шунингдек, Янги Уйғониш даври пойдеворини яратиш жараёнида эркин ва ҳур фикрли ёшларни шакллантириш, замонавий инновацион маънавий маконни яратишга ҳисса қўшишдир.

 

 

Форумни Республика Маънавият ва маърифат маркази Маърифат тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусанов очиб берди. Шундан сўнг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, филология фанлари номзоди, доцент Раҳимбой Жуманиёзов, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори Нигора Саидалиева,  тарих фанлари доктори, профессор Дилором Бобожонова, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Эшбеков томонидан “Маънавият, замонавий тарбия услублари ва аудитория билан ишлашда психологик ёндашиш”, “Омма билан ишлашнинг янгича усул ва методлари, тарғиботчиларнинг нотиқлик маҳорати” мавзулари юзасидан ёш тарғиботчилар билан илмий-амалий мунозаралар ўтказилди.

 

 

Форум давомида Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси, умумтаълим мактаблари учун “Тарбия” фани дарслигининг муаллифи Обиддин Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кафедра мудири Олимжон Тошбоев ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, ўқувчиларининг ижодий салоҳиятини ривожлантиришда тарғиботчилар ўрни юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдиришди.

 

 

Тадбир давомида “Ma’rifatZiyo” мобил иловасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ушбу мобил илова орқали фойдаланувчилар “Маъданият-маърифат”, “Сиёсат ва ҳуқуқ”, “Фан-таълим”, “Адабиёт ва санъат” соҳаларида фаолият олиб бораётган таниқли олимлар ва зиёлиларнинг илмий-оммабоп асарлари билан яқиндан танишиб, уларнинг онлайн тренингларида иштирок этиши, маълумотларни қисқа фурсатда ўқиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

 

 

Семинарда мавзулар юзасидан тарғиботчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича маълумот бериб ўтилди. Тадбир якунига қатнашчиларга сертификат ва китоб жамланмалари топширилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//