Санъат ва маданият институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сақлаш
01:07 / 02.07.2022 1003 1

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолиятида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу Бош прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланди.

 

Олийгоҳга ўқишга қабул қилишда қонунчилик талаблари бузилиб, қабул жараёнларининг шаффофлиги таъминланмагани айтилмоқда.

 

«Хусусан, 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видео тасвирлари сақланмаган, ижодий имтиҳон топширган 92 нафар абитуриентнинг титул варақалари юритилмаган ва ёзма имтиҳонлар олинмаган, 77 та абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган», — дейилади хабарда.Оқибатда, ижодий имтиҳонлардан энг юқори балл билан ўқишга қабул қилинган 132 нафар талабанинг 27 фоизи 1-семестр якуни бўйича қониқарсиз баҳо олган.

 

Шунингдек, Давлат қабул комиссияси томонидан институтга иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълимга қабул қилишга рухсат этилган бўлсада, сиртқи таълимга ҳам айрим талабалар қабул қилинган.

 

«Бундан ташқари, институтнинг штатлар жадвалига 10 та штат бирликлари ортиқча киритилиб, 327 млн сўм асоссиз сарфланган, ҳақиқатда ўтилмаган 1588 соат дарслари учун 89 млн сўм тўланиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган», — дейилади Бош прокуратура маълумотида.

 

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1 Изоҳ

Xamidjon

12:01 / 01.01.1970

Rahmat Prokratura xodimlariga. Ijodiy imtihonlarni yanada kuchliroq nazoratga olish kerak. Ijodiy imtihonni oladigan inson, institutda ishlamasligi kerak menimcha. Hamkamlar hayatini imtihon vaqtigacha ma‘lum qilishmasa nur ustiga a‘lo - nur bo‘lar edi...

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//