Энди “тонировка” учун рухсатномани навбатларсиз ва 10 фоизлик чегирма билан олиш мумкин

Сақлаш
23:11 / 01.07.2022 686 0

Ўзбекистонда “тонировка” учун рухсатномани 1 июлдан my.gov.uz портали орқали навбатларсиз олиш имконияти пайдо бўлди.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма (2 миллион 160 минг сўм бўлади) берилишини маълум қилди ва уни олиш тартибини эълон қилди.

 

Маълум учун, 2022 йил 1 июлдан бошлаб енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди.

 

Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари (2,4 миллион сўм) этиб белгиланди.

 

Таъкидлаш жоиз, “Тонировка” учун рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам олиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//