Жамият
Тошкент халқаро аэропортида терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, бу зиёратчиларнинг Ҳаж сафарига жўнаб кетиши ва Ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан амалга оширилмоқда.
Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йил 31 июлига қадар амал қилади.
Маълум қилинишича, эстакадага чиқиш автомобиллар ва автобуслар учун очиқ. Маълумот учун, таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегациялари транспорти учун эстакадада ҳаракатланишга рухсат этилади.
Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари қуйидагича:
Эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 та енгил автомобиль ёки туристик автобусларни ҳисобга олган ҳолда, 17 та автомобиль жойлашиши мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56652
Жамият
55852
Жамият
50915
Жамият
//
Изоҳ йўқ