Жамият
«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистонда июль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг бироз пасайиши бошланган ва у 1 июль кунида ҳам давом этади. 2–3 июль кунлари ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат яна 40-41 даражагача кўтарилади. Жанубнинг энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42–45 даража оралиғида барқарор бўлади.
Кейинги кунларда эса нисбатан салқин ҳаво кутилмоқда. 3 июлда шимолий ҳудудларда, 4–5 июль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30–33 даража бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34–37 даража, жанубда 38–40 даража атрофидагача бўлиши сақланиб туради.
Июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат асосан 35–38 даража атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40–42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2–4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ