Маданият
Самарқанд шаҳрида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тадбирни Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб берди.
Тақдимотда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенат аъзоси Фармон Тошев, Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли хонандалари Адолат Исмоилова, Рустам Мирмуҳсинов, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Фарҳод ва Ширин, Тошкент давлат Шарқшунослик университети магистранти Аҳаджон Жўраев, шунингдек Самарқандлик Ўзбекистон Қаҳрамонларининг оила аъзолари иштирок этди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида чоп этилган мазкур китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилди. У Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвони ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган бир юз уч нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
Китобда ҳаётнинг турли синовларига қарамай, сабот билан меҳнат қилиб, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчию хизматчилар, устозлар, деҳқону чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, хуллас, барча жабҳаларда олиб борилаётган юксак бунёдкорлик ишларида доимо камарбаста бўлган замондошимизнинг умр йўллари акс этади.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ