Маданият
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси, Хатак бўлими, Боғли дара массивида милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид неандертал одам макони топилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос агентлиги хабар берди.
Хатак ғори 2021 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази докторанти Холиёр Ойназаров томонидан петроглифларни қидириш жараёнида топилган. Ёдгорликда ўрганиш ва дастлабки қазишмалар 2022 йил июнь ойида олиб борилган.
«Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15−20 метр баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийин бўлган ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100−60 минг йил олдин яшаган неандертал одам ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари) сақланиб қолганлиги аниқланди», дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
77705
Жамият
56700
Жамият
55922
Жамият
50973
Жамият
//
Изоҳ йўқ