Туркиядаги Алишер Навоий тадқиқот марказида улуғ шоирга бағишлаб халқаро анжуман ўтказилди

Сақлаш
01:15 / 30.06.2022 868 0

Туркиянинг пойтахти Анқарада жойлашган Башкент университети Алишер Навоий тадқиқот маркази томонидан «Алишер Навоий асарлари ва маданий таъсирлари» мавзусида биринчи халқаро симпозиум ўтказилди.

 

Анжуманда ўзбек ва турк профессор ҳамда олимлари, қатор ОТМлар ректорлари, шунингдек бир гуруҳ мутасаддилар қатнашди.

 

Ўн бир шўбадан иборат анжуманнинг ялпи шўбасида таниқли тилшунос ва адабиётшунос олимлар Алишер Навоий фикр-қарашлари ва илмий меросининг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

 

Қайд этилишича, анжуманда Ўзбекистонлик олимлардан Дилором Салоҳий, Олимжон Давлатов, Нодирхон Ҳасан, Озода Тожибоева, Умидулло Маҳмудов, Саидбек Болтабоев, Ибодулла Мирзаев, Нурбой Жабборов, Зилола Амонова, Ҳулкарой Болтабоева, Роҳила Рўзмонова, Тоҳир Хўжаев, Ҳусниддин Эшонқулов, Гулчеҳра Хўжанова, Дилрабо Қозоқбоева, Эргаш Очилов, Султонмурод Олим, Дилшод Ғойиб, Зариф Қувонов, Зулайҳо Раҳмонова, Ҳамидулла Болтабоев, Дилнавоз Юсупова, Зебохон Қобилова, Саломат Маткаримова, Каромат Муллахўжаева, Диёра Абдужалилова, Гулноз Сатторова, Сайфиддин Рафиддин, Сирдарёхон Ўтанова, Фарида Каримова кабилар ўз маърузалари билан қатнашди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//