Хива – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти

Сақлаш
19:18 / 29.06.2022 789 0

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

 

Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, булар:

 

Абу-Даби (БАА);

Шанлиурфа (Туркия);

Лаос (Нигерия);

Душанбе (Тожикистон);

Хива (Ўзбекистон).

 

Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//