Жаҳон
Москва шаҳрида ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Бир тақдир кўзгусида» номли тадбир ўтказилди.

«Қалқон» талабалар бюроси жамғармаси кўмагида ташкил этилган учрашувда таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқшунослар, журналист ва блогерлар, фаол талабалар ва меҳнат мигрантлари қатнашди.

Кечада адиб ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли, фойдали маълумотлар берилиб, режиссёр Умид Ҳамдамовнинг «Абдулла Қодирий» ҳужжатли фильми намойиш қилинди.
Фаррух Жабборов ва Иқбол Қўшшаева сценарийси асосида суратга олинган ҳужжатли фильмда бир аср илгари Туркистонда бошланган миллий уйғониш ҳаракати, маданий-маърифий янгиланиш зарурати ва бу жараёнда Абдулла Қодирийнинг ўрни ҳақида ҳикоя қилинади.
.jpg)
Тадбир якунида атоқли ёзувчи ва ҳужжатли фильм тўғрисида фикр-мулоҳазалар тингланди, қатнашчиларга “Ўткан кунлар” романининг янги нашри тарқатилди.
Спорт
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77922
Жамият
56831
Жамият
56056
Жамият
51111
Жамият
//
Изоҳ йўқ