Туркиялик олим юртимиздан Алп Эр Тўнганинг қабрини топди

Сақлаш
15:03 / 04.10.2021 999 0

 Туркиялик профессор Нежати Демир Ўзбекистонда олиб борган изланишлари натижасида Алп Эр Тўнга (Афросиёб)нинг қабрини топганини айтмоқда. Бу ҳақда унинг Twitter’даги саҳифасига таяниб Kun.uz маълум қилди.

Олимнинг қайд этишича, бутун дунё туркийларининг умумий аждоди сифатида эътироф этиладиган Алп Эр Тўнганинг қабри Бухоро ҳудудидан топилган. Профессор тўлиқ маълумот яқин кунларда очиқланишини таъкидлаган.

Hürriyet нашри мухбири билан суҳбатда профессор Демир: “Қадимги араб ва форс манбаларида Алп Эр Тўнганинг қабри Бухорода экани қайд этилган эди. Шунингдек, мени ўзбекистонлик тарихчи ва тадқиқотчилар ҳам қўллаб-қувватлашди. Яқин кунларда барча тафсилотларни сўзлаб бераман”, деб айтган. Бироқ у қабр Бухоронинг айнан қаеридан топилганига аниқлик киритмаган.

Тарихий манбаларга кўра, Алп Эр Тўнга VII асрда яшаб ўтган. У сак қабилаларини бирлаштириб, эроний шоҳларга қарши кураш олиб борган ҳамда Туркистон, Эрон ва Озарбойжоннинг маълум қисмини ўз ичига олган Турон давлатига асос солган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида у адолатли ҳукмдор ҳамда қўрқмас жангчи сифатида тилга олинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//