22:02 / 28.06.2022
1247
0
Жаҳон
АҚШнинг Техас штати жанубида ташландиқ юк машинасидан 46 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Associated Press расмий манбага таяниб, хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 16 киши тирик топилиб, тиббий муассасага етказилган.
Агентлик манбасига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган муҳожирлардир.
Божхона ва чегара хизмати вакилининг айтишича, воқеа жойига миллий хавфсизлик тергов гуруҳи етиб борган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Илм-фан
Жаҳон
Жаҳон
Маданият
Маданият
Маданият
77886
Жамият
56796
Жамият
56025
Жамият
51077
Жамият
//
Изоҳ йўқ