Жамият
Сувни асраш, увол қилмаслик ҳақида барчамиз кўп гапирамиз. Аммо амал қилишга келганда эътиборсизлик қиламиз. “Бу ишга масъуллар бор-ку”, деймиз.

Шаҳарнинг қоқ марказидаги Яккасарой тумани, Низомий номидаги Педагогика университетининг тарих ва математика факультети қаршисида ариқни тўлдирганча шарқираб оқади. Сув нафақат ариқни тўлдирган, балки кўчага ҳам ёйилиб кетган.
Баъзи кунлари одамлар юрадиган йўлакни ҳам босиб кетади. Эссизгина сув-а! Ҳайдовчиларга бу маскан машина ювишга жуда қулай. Машиналарини ювиб, топ-тоза қилиб олишмоқда. Аммо бу ер ўқув даргоҳи, талабалар ва йўловчилар доимий юрадиган жой. Шундай экан, ортиқча сув ҳеч кимга азият етказмаслиги, исроф бўлмаслиги керак. Ўйлаймизки, масъуллар бу муаммога эътибор қаратадилар.

Ойгул Убайдулла қизи
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
78134
Жамият
56915
Жамият
56165
Жамият
51217
Жамият
//
Изоҳ йўқ