Маданият
Бугун Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллуд топган кун. Шоир ҳаёт бўлганда 78 ёшга тўларди. Шу муносабат билан тонгда шоирнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Нуроний" жамғармаси жамоалари, ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар, журналистлар, ёш ижодкорлар ҳамда Рауф Парфининг мухлислари Минор қабристонида бўлиб, адибнинг қабрини зиёрат қилди.
Марҳум шоир руҳига Қуръон тиловат қилинди. Рауф Парфи ижоди ва фазилатлари ҳақида илиф сўзлар изҳор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда Рауф Парфини ёд этиб, шоир шеърлари, у ҳақда ёзилган хотиралар эълон қилиб борилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ