Собиқ бош вазирнинг ўғли талаба қизни ўлдиргани учун 13 йилга қамалди

Сақлаш
02:30 / 28.06.2022 1453 0

Москвада суд 2018 йилда Москва давлат халқаро алоқалар институти (МГИМО) талабаси, қозоғистонлик Томирис Байсафани ўлдиришда айбланган Муртазали Межидовни 13 йиллик қатъий режимдаги колонияга ҳукм қилди, деб ёзади Meduza.



Межидов суд маслаҳатчилари томонидан айбдор деб топилди. Бу — ишнинг иккинчи марта кўриб чиқилиши бўлиб, 2021 йилда маслаҳатчилар коллегияси уни оқлаган, бироқ Москва шаҳар суди у ҳукмни бекор қилган эди.



2018 йил 13 апрелида 21 ёшли Томирис Байсафа МГИМО биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетганди. У ҳушига келмасдан, 3 май куни касалхонада вафот этган.



Марҳуманинг онаси айтишича, у ўзининг гуруҳдоши, 2013 йилда Доғистон ҳукуматига раҳбарлик қилган Мухтар Межидовнинг ўғли Муртазали Межидов билан икки йил давомида учрашиб юрган. Унинг сўзларига кўра, қизининг ўлимидан олдинроқ Межидов уни бўш аудиторияга чақириб, эшикни қулфлаб олган ва «ўз норозиликларини тўкиб-сочишни бошлаган».



Межидов қотилликда гумонланиб, 2020 йилда қўлга олинган. Унга қадар, Томирис Байсафанинг онаси айтишича, тергов ўз жонига қасд қилиш версиясида туриб олганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//