Тошкентдаги «Шота Руставели» ҳайкали олинаётгани айтилмоқда

Сақлаш
01:50 / 28.06.2022 789 0

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган «Шота Руставели» ҳайкали олинаётгани ҳақида хабар эълон қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

 

«Шота Руставели» Монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. 

 

Хабарингиз бор ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкални асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 см баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинмоқда.

 

Шу ўринда шаҳримиз аҳолиси ҳамда блогерларга юртимиздаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилишга бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва мазкур йўналишдаги ташаббуслари қўллаб- қувватлашга тайёрмиз», дейилади муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//