Жаҳон
Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Истанбул шаҳрида Тошкент давлат шарқшунослик университети, Туркий кенгаш котибияти, Истанбул ва Мармара университетлари ҳамкорлигида “Маҳмуд Кошғарийнинг илмий мероси ва унинг учинчи мингйиллик туркологияси ривожидаги ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Конференцияни ташкил қилиш мақсадида шу кунларда Истанбулда ҳамкор ташкилот ва университетлар билан ишчи учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Туркияда нашр этилаётган ТДШУ профессори К.Содиқовнинг «Девону луғотит-турк» асарига бағишланган монография тақдимоти масаласи кўриб чиқилди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, АҚШ, Россия, Украина ва Эрондан 30 дан зиёд олим маърузалари билан иштирок этиши кутилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77900
Жамият
56811
Жамият
56037
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ