Иқтисод
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти томонидан илк маротаба ўтказилаётган “Молиявий саводхонликнинг тўрт фасли-2022” молиявий тренинги ўтказилди.
Тренингнинг асосий йўналиши – Оилалардаги молиявий саводхонликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, жамғариш маданияти, банк омонатлари, кредит, шахсий маблағлардан унумли фойдаланиш ва молиявий хавфсизликлар ҳақида маълумотлар беришдир.
Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимидаги ягона раҳбар аёл – Молиявий саводхонликни ошириш департаменти директори Дилбар Абдуғаниева “Оилаларнинг молиявий саводхонлиги: жамғариш маданияти” мавзусида маъруза қилди.
“Кафолатланган кредит: ушбу хизмат ҳақида нимани билишингиз керак”лиги ҳақида Халқаро молия корпорацияси ходими Жаҳонгир Нурмуратов маълумот берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди директори Нодир Аббосов барча учун қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди.
Ундан кейин томошабинлар билан “Таваккал” викторинасини ўйналди. Викторина ғолибларига пул мукофотлари ва махсус совғалар топширилди.
Шунингдек, тренингда яна бир совринли ўйин ўтказилди. Унда тингловчилар турли гаджетлар ва 300 минг сўмлик ваучерларга эга бўлди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ