Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан қўлга олинди

Сақлаш
15:56 / 02.05.2026 8 0

Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори 1995 й.т. фуқародан ноқонуний равишда 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик зизмати маълум қилди.

 

Ушбу ҳолат Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир доирасида аниқланган. Унга кўра, инспектор 2025 йилнинг декабрь ойида мазкур фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш орқали IT-хизмати кўрсатиш эвазига фирибгарлик йўли билан чет эл фуқаросидан 450 минг АҚШ доллари олган 1990 й.т. шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортишни ваъда бериб, ушбу пул маблағини талаб қилган.

 

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Ҳозирда катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//