Жаҳон
Бу ҳақда қирғиз расмий нашри хабар бермоқда. Хусусан, «Turmush.kg» нашрининг хабар беришича, Талас вилояти Аманбоев қишлоғидан Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятигача бўлган тунель қуриш лойиҳасини тиклаш илгари сурилди.
Маълум қилинишича, Садир Жапаровнинг Талас вилояти бўйича вакили Бакитбек Нарбеков бу ҳақда маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқилган, лекин амалга ошмаган.
— Айни пайтда қурилиш лойиҳасини қайта бошлаш учун инвесторларни қидирмоқдамиз. Тунель узунлиги 5.7 километр бўлиши кўзда тутилган. 1 миллиард сомгача баҳоланган тунель лойиҳаси битса, Талас ва Тошкент ўртасидаги масофа 630 километрдан 120 километргача қисқаради. Ҳозир Талас вилояти фақат Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларга эга. Бироқ тунель қурилганидан кейин у Ўзбекистон билан савдо, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қила олади. Тошкент вилоятида 18 та туман мавжуд бўлиб, аҳолиси 8 миллионга яқин. Бу биз учун янги бозор бўлади, — дейди Б. Нарбеков.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ