Спорт
Малдив давлатининг Укулхас оролида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида нуфузли Ғарбий Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик шахматчилар 10 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Мазкур турнирда 170 га яқин шахматчилар қатнашган.
Қайд этилишича, шахматчи қизларимиз Умида Омонова ва Афруза Хамдамовалар Ғарбий Осиё чемпионатидаги барча йўналишларда (стандарт, блиц ва рапид) олтин медалларни қўлга киритиб, Ғарбий Осиё чемпионати мутлақ ғолиби бўлди.
Бугун тунги соат 02:40 да шахматчилар Ўзбекистонга қайтиб келишади. Уларни Тошкент Халқаро Аэропортида жамоамиз билан муносиб кутиб олиш режалаштирилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ