Одам савдоси ва меҳнат миграциясига оид масалаларни холис ёритишга бағишланган медиа тренинг бўлиб ўтди

Сақлаш
21:35 / 25.09.2021 945 0

Ташқи ва ички миграция ҳақида қанчалик хабардормиз? Бу борадаги очиқ ва ёпиқ маълумотлар ва уларнинг холис ёритилиши ҳақидачи? Одам савдосидан энг кўп жабрланувчилар кимлар? Аёллар, эркаклар, болалар ёки ҳамма бирдек баробар? Бу ва шу каби баҳсли мавзулар Тошкент вилоятида бўлиб ўткан медиа тренингда кенг муҳокама қилинди ва махсус тренерлар томонидан журналист ва блогерларга амалий-назарий машғулотлар ўтказилди.

23-24 сентябр кунлари Бўстонлиқ туманида "Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда одам савдоси ва меҳнат миграциясига оид масалаларни ёритиш" мавзуида Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бораётган журналист ҳамда блогерлар учун семинар-треннинг бўлиб ўтди.


Икки кунлик семинар мобайнида ноқонуний мигрант бўлиб кетишдан одамларни огоҳлантириш, акс ҳолда бундай мигрантларнинг Ватанга қайтиши учун амалий ёрдам ва маблағ ажратиш қийинлашиши, медиа соҳа вакилларининг бу борадаги аниқ маълумотларни қаердан ва қай тартибда олиш ва холис ёритиш ҳақида иштирокчиларга билим ҳамда кўникмалар берилди.

Машғулотларда медиа тренерлар Саида Сулаймонова, Шоҳида Қосимова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бўлим бошлиғи Азим Ахтамов, USAID "Марказий Осиёда хавфсиз миграция" лойиҳасининг Ўзбекистон бўйича координатори, Халқаро Winrock ташкилотининг мамлакатамиздаги филиали раҳбари Нодира Саидкаримова маъруза қилди ва амалий машғулотлар ўтказди.



— Бизда ички миграциядаги асосий муаммо "ўзбекчилик" деб жабр кўрганларни алданганини яшириш ёки айтмаслик ҳолатлари кузатилади, афсуски. Семинарда илгари аёл ва болалар жабр кўрганлар кўп мурожаат тушган бўлса, бугунги кунда эркаклар ҳам мурожаат қилишаётгани ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик. Бу мавзуда аввал мақола ёзмаганман. Аммо ушбу семинар сабаб мавзуга қизиқдим ва энди таҳлилий материаллар тайёрлаб боришни мақсад қилдим, — дейди Абдулазиз Аҳмад, "Ҳуррият" газетаси мухбири.

Юлдуз Ўрмонова,
Oyina.uz мухбири.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//