Илм-фан
Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти Исмоилов Шоҳрухмирзо Швеция тарих музейи таркибидаги Қироллик тангалар коллекцияси «Викинглар даври ва ўрта асрлар тангалари бўлими» раҳбари Флорант Ауди билан ҳамкорлик ўрнатди, дея хабар беради Фанлар академияси ахборот хизмати.
Бу ҳамкорлик асносида ўтган асрнинг бошларида Швециянинг турли ҳудудларида ўтказилган археологик қазишмалар чоғида Викинглар хазинаси таркибида аниқланган жами 9 та Хоразм тангаларининг юқори тиниқликдаги расмлари ва улар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди. Бу ҳақда Yuz.uz сайти хабар бермоқда.
Мазкур тангаларнинг барчаси кумушдан ясалган бўлиб милодий 811-959 йиллар орасида Хоразмда зарб қилинган ва IХ-Х асрлардаги Хоразмнинг шимолий ҳудудлар билан савдоси натижасида Шимолий Европа ҳудудларига бориб қолган. Мазкур тангалар асосан сўнгги Африғий ҳукмдорлар ва Араб халифаларининг Хоразмдаги ноиблари томонидан зарб қилинган тангалардан иборат коллекциядир. Ушбу коллекция Хоразмнинг бундан минг йиллар олдин шимолий ҳудудлар билан фаол савдо муносабатлари олиб борганлигини исботлайди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
77680
Жамият
56692
Жамият
55912
Жамият
50964
Жамият
//
Изоҳ йўқ