Президент ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги таклифга муносабат билдирди

Сақлаш
21:20 / 20.06.2022 947 1

Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви чоғида айрим фуқаролар томонидан бош қомусимизга ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар илгари сурилаётганини таъкидлади.

 

 «Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, инсоннинг қадр-қиммати аввало унинг табиий яшаш ҳуқуқида намоён бўлади. Бу – энг улуғ ва муқаддас қадриятларимиздан биридир. Маълумки, биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик. Шунга қарамай, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда. Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган. Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган»,деган давлат раҳбари.

 

Шунингдеук, Президент Конституциямизга “Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади”, деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қилди.

 

 

1 Изоҳ

Ғанижон. Мўминов.

12:01 / 01.01.1970

Ўлим жазосини фақат порахўр, коррупционер ва давлат мулкини талон тарож қилган ифлос рахбарлар учун қўллаш таклифини киритаман. Биламан бу таклифим қўлланмайди, демак яна минг йилллаб шундай яшашга мажбурмиз.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//