Маданият
Германиянинг Кассел шаҳрида 2022 йилнинг 18 июндан 25 сентябргача давом этувчи “documenta” XIV халқаро санъат кўргазмасида ўзбекистонлик видеорассом ва кинорежиссёр Саодат Исмоилова ҳам иштирок этади. Унда ижодкор Марказий Осиё мифологиясидаги чилтон феноменига бағишланган бир нечта видеоасарларини тақдим этади. Жумладан, унинг кўргазма учун яратилган янги фильми – “Биби Сешанбе» намойиш этилади.
Шунингдек, Саодат Исмоилова бошчилигида тузилган Марказий осиёлик 19 нафар ёш ижодкордан иборат «Давра» жамоаси Касселда 41 кунлик оммавий дастур ва махсус тайёрланган «Чилтонлар» номли китоб тақдимотини ўтказади. Жамоа аъзоларидан бири шоира Тилланисо Нурёғдунинг oyina.uzга маълум қилишича, жамоа иштирокида бўладиган ушбу тадбирларда меҳмонларга кино намойишлари, муҳокамалар орқали чилтонлар ҳақида тушунчалар берилади. Рақслар, маҳорат дарслари, перформонслар, мусиқий чиқишлар ва болалар дастурлари ҳам намойишлардан ўрин олган.
Маълумот ўрнида, Саодат Исмоилова 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Франциядаги Ле Фресной миллий замонавий санъат студиясини тамомлаган. Унинг фильмлари ва видео инсталляциялари Венеция Биенналияси, Берлинале, Роттердамдаги Халқаро кинофестиваль ва бошқаларда намойиш этилган. Шунингдек, ижодкорнинг асарлари Париждаги Помпиду маркази ва Амстердамдаги Стеделийк музейи коллекцияларида сақланади.
Эслатиб ўтамиз, “documenta” халқаро кўргазмаси 1955 йилдан бери Германиянинг Кассел шаҳрида ҳар беш йилда бир марта ўтказилади ва 100 кун давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ