Жамият
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими ёрдамчиси 6 июнь куни иш вақтида креслода ётиб, TikTok'да видео томоша қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
«Аввало, мазкур видео материал жорий йилнинг 6 июнь куни Йўлдошев Муҳаммадюсуф томонидан тасвирга олинган. Видеолавҳада ҳоким ёрдамчиси Умирзақов Хожимурод ҳокимият ички тартиб-қоидаларига зид тарзда этика ва эстетика қоидаларига амал қилмай, ҳужжатларнинг сочилган ҳолатларига ҳам қарамай ўтирган жараёни кўрсатилган. Мана шу ҳолат эса тасвирга ёзиб олинган. Шу ўринда оддий ҳақиқатни ҳам айтиш лозимки, ерда сочилган турли ҳужжатлар тасвирга олувчи томонидан туширилган (Тасвирчининг бу ҳолатни ўз бўйнига олган аудио ёзувлари мавжуд).
Видеотасвир эса 15 июнь куни турли тармоқларда айланишни бошлаган.
Мазкур ҳолат бўйича бугун, туман ҳокими С.Исмоилов ҳокимият тизимида фаолият кўрсатаётган барча ходимлар: ўринбосарлар, бўлим бошлиқлари, шўба мудирлари, мутахассислар ҳамда техник ходимлар учун йиғилиш ўтказди. Мазкур йиғилишнинг мақсади эса куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан бўлди. Туман ҳокими мазкур ҳолат барчага дарс бўлишини, туман ҳокимияти биноси ҳудудида тартиб-қоида ҳамда этика ва эстетика қоидаларига қатъий амал қилиш, кучли интизомни шакллантириш, туман ҳокимияти биносига келувчи барча фуқаролар билан соғлом муомала маданиятини кучайтириш кераклиги бўйича кўрсатма- топшириқларини берди.
Йиғилиш якунида, бундай ҳолатни такрорламаслиги учун барчани қатъий огоҳлантирди ва якуний қарор эълон қилинди. Унга кўра ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Хожимурод Умирзоқов 16 июнь кунидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», дейилади муносабатда.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ