U-23 Осиё Кубоги – 2022 финали чипталари нархи маълум бўлди

Сақлаш
01:59 / 18.06.2022 1096 0

Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги - 2022 мусобақасининг финалида Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.



«Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга мухлислар чипта харид қилган ҳолда кириши мумкин бўлади. Қайд этилишича, чипталар 17 июнь кунидан сотувга чиқарилади. «Уларнинг нархи секторга қараб 100, 50 ва 25 минг сўмдан сотилиши режалаштирилган», дея ёзмоқда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.



Чипталар электрон шаклда сотувга чиқарилиши кутилмоқда.



Қайд этиш керак, U-23 Осиё Кубоги—2022 ўйинлари учун кириш чипталари шу вақтга қадар текин бўлган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//