Сиёсат
Тошкент давлат аграр университетининг собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов ҳибсга олинди. Бу ҳақида олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов матбуот анжуманида айтиб ўтди.
У Аграр университет ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги эканлиги, унга қишлоқ хўжалиги вазирининг ўзи ректорлик қилаётганини таъкидлади.
Абдуқодир Тошқуловнинг сўзларига кўра, университетда жуда катта аттестация ўтказилган ва жуда кўп ўқитувчилар ишдан бўшатилган. Собиқ ректор Ботир Сулаймонов иши бўйича эса тергов жараёни кетмоқда.
«Ботир Сулаймонов ишига келсак, мен Қонунчилик палатасида ҳам ишлаганман, тергов жараёни кетаётган пайтда бир нарса айтолмайман. Энг муҳими эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган. Ҳозир тергов жараёнлари кетмоқда. Дастлабки тергов натижалари ҳали эълон қилингани йўқ. Балки молиявий хатоликлар бўлиши мумкин, балки қабул билан [боғлиқ масала] бўлиши мумкин. Лекин баъзи ОТМларни биз ҳам текширганимизда суперконтрактда ўқиши керак бўлган бола оддий контракт билан ўқиш ҳолатлари ҳам чиқаяпти», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Daryo.
У шу аснода текширув бошлангани ҳақида ўз қарашига эгалигини айтиб, мазкур ҳолатлар бўйича бошқа таълим муассасаларида ҳам текширув ўтказилаётганини қўшимча қилди.
«Шунинг учун тергов тугагунча бир нарса айтолмаймиз. Лекин, хатоликлар бўлмаганда ректорга нисбатан бунақа катта иш бўлмас эди», деди у.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ