Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга профессионал таълим педагог ва усталари учун муносиб шароит қилиб бериш, уларнинг касбий маҳоратини ошириб борадиган тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
«Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қилаяпмиз», деди Президент.
Шу боис, келгуси йил 1 январдан:
- профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;
- ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;
- эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.
Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.
Шу билан бирга, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.
Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Azamat
12:01 / 01.01.1970
Assalomu alaykum! Men maktabda jismoniy madaniyat fanidan dars beraman.Oylik ko'tarilgani juda yaxshi ish unumdorligini oshiradi yashash sharoyit yaxshilanadi.Etibor ishga qaratiladi endi oylikka yarasha natija ko'rsatish kerak natija uchun moddiy texnik baza yaxshi bo'lishi kerak men o'z maktabim sharoyitidan kelib chiqib fikir bildirayabman