Жамият
Кеча, 14 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари бошчилигида вилоят бўлими жамоаси ҳамда Кармана туман бўлинмаси билан биргаликда “Ёшлар - келажак бунёдкори” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Фаол ва ташаббускор ёшлар ойлиги” доирасида Кармана туманида жойлашган “Ишонч” болалар ёзги оромгоҳида ёшлар иштирокида “Мароқли ёз - маънавият билан ўтмоқда соз!” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов ёшларни ёзги таътилини мароқли ва мазмунли ўтказишлари юзасидан қимматли тавсияларини бериб, уларни бўш вақтларида қизиқарли бадиий адабиётлар мутолаа қилишга чақирди.
Шундан сўнг Навоий вилоят “Маърифат” тарғиботчилари жамоаси аъзоси Ш.Аслонов сўзга чиқиб, болаларга мусиқа ва саъатнинг сеҳри ва жозибаси тўғрисида маълумот берган.
Таъкидланишича, болажонлар билан олиб борилган самимий суҳбат давомида улар ичидан энг кўп китоб ўқиб, маънавий оламини бойитган, илмга чанқоқ, атрофидагиларга ўрнак ва намуна бўла оладиган фаол ва ташаббускор ёшлар танлаб олиниб, оромгоҳ ҳокими тайинланди ва уларга катта ишонч билдирилди. Шунингдек, болажонларнинг ёзги таътилида фойдаланишлари учун оромгоҳга Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг 30 дан ортиқ китоблар жамланмаси туҳфа этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ