Сиёсат
14 июнь куни президент «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Унга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, шу жумладан устав капиталида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектларида ва давлат унитар корхоналарида очиқликни таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражаси қуйидаги 8 та индикатор асосида баҳолаб борилади:
Фармонга мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йил якуни бўйича Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индекси шакллантирилади ва «eanticor.uz» электрон платформаси ва ОАВ орқали очиқ эълон қилиб борилади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик даражаси «0» баллдан «100» баллгача рейтингда баҳоланиб, қуйидаги тоифаларга ажратилади:
Очиқлик даражаси энг юқори деб топилган давлат органи ёки ташкилотининг соҳага масъул ходимларини рағбатлантириш, аксинча, салбий бўлганларини қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал этилади.
Агентликка давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилди:
Ҳужжатда белгиланишича, 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат бюджети ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича маълумотлар тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларда эълон қилиб борилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ