Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан фестивал ва танлов ўтказилмоқда

Сақлаш
17:51 / 22.09.2021 1111 0

22 сентябр – Халқаро автомобилсиз куни ҳисобланади. Шу муносабат билан дунё бўйича автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида шахсий машина ва бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади.

Юртимизда ҳам ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь   “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов барча раҳбар ва ходимлар ўз ихтиёрларига кўра ишга автомобилда келишдан воз кечиш, пиёда ёки велосипедда юриш, соғлом турмуш тарзи ва экогологияга қўйган ҳиссаларини ижтимоий тармоқларда #carfreeday_uzbekistan, #shaxsiynamunakursat, #avtomobilsizbirkun хештеглари остида тарғиб қилишга чорламоқда.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан пойтахтимизда "Тунги велосайр" фестивали ўтказилади. Сайр 22 сентябрь куни соат 20:00 да Тошкентдаги Маҳтумқули ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан бошланиб, "Янги Ўзбекистон" боғигача давом этади. Ушбу тадбирда барча велоспорт ишқибозлари – профессионаллар ва ҳаваскорлар иштирок этишлари мумкин.

Сана муносабати билан Туризм ва спорт вазирлиги “Халқаро автомобилсиз кун” танлови ҳам эълон қилган. Танловда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Автомобилсиз кун акциясида иштирок этиб, унинг доирасида олинган сурат ва видеоларни юқоридаги хештеглардан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқлар (Instgram, Facebook, Twitter, Tik-Tok, Telegram)да жойлаган ҳамда энг кўп кўрилган постлар эгалари велосипед ва спорт экипировкаларини қўлга киритади.

Шу билан бирга, автомобилсиз кун акциясини энг фаол тарғиб қилган 5 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар велосипед билан мукофотланади.

Ғолибларга мукофотлар 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тантанали равишда топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//