Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамкорлигида пойтахтимиздаги 482-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Зукко Болажон!” фото-альбоми тақдимотига бағишланган бадиий-мусиқали байрам тадбири бўлиб ўтди. Айтиш керакки, мазкур болалар боғчаси "Зукко Болажон!" фото-альбоми асосида жиҳозланган бўлиб, келгусида бундай масканлар сафи кенгайтириб борилади.
Табдирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Мактабгача таълим вазирлигининг масъуллари, пойтахтимизда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.
Дастлаб Республика Маънавият ва маърифат маркази маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раҳбар маслаҳатчиси Муҳтарама Улуғова болажонларга самимий тилакларини билдириб, бугунги кунда эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жаҳон андозаларига мувофиқ билим олиши, маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.
Тадбир давомида “Зукко Болажон!” фотоальбоми устида юртимиздаги таниқли олимлар, педагог-психологлар, экспертлар ва соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда миллий анъаналаримизга хос таълим-тарбия, йўқолиб бораётган одоб-ахлоқ меъёрларини ёдга соладиган 50 дан ортиқ ҳолатни ўзида акс эттирган сценарий лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва шу сценарий асосида суратга олиш ишлари ташкил этилгани айтилди. Ушбу альбом мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоби, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир-ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилди.
Маънавий-маърифий тадбир давомида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусанов “Зукко Болажон!” фотоальбомини 482-сонли мактабгача таълим муассасасига ҳадя этиб, жамият болажонларнинг маънавий оламини янада бойитишга хизмат қиладиган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда давом этишини билдирди. Шунингдек, фарзандларимиз қалбида гўзал инсоний фазилатларни шакллантириш, тўғри қарор қабул қилиш, ўзбек халқининг қадим тарбия услубларида самарали фойдаланиш, юксак маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида “Зукко Эртакчи” лойиҳаси ҳам амалга оширилаётганини, бунда Ўзбекистон бадиий академияси билан биргаликда иш олиб борилаётгани ҳақида гапирди.
Мактабгача таълим вазири маслаҳатчиси Камола Ирисқулова эса ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳанинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, мазкур фотоальбом илк билим ва тарбия масканлари – мактабгача таълим ташкилотларидаги болаларда ижтимоий мотивларни уйғотиш, бадиий-эстетик дидни шакллантириш, интеллектни ривожлантириш, кундалик турмушдаги қоидаларини ўргатиш, яқинларга ғамхўрлик қилиш, ўз туйғуларини бошқариш каби фазилатларни ўргатишга хизмат қилишини таъкидлади.
Шундан сўнг саҳнага “Марварид” болалар мусиқий гуруҳи болажонлари таклиф этилди. Улар бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақслар билан иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди. Шунингдек, тадбир давомида фалсафа фанлари доктори, профессор, Жамила Шермуҳаммедова ва болалар психологи Шоира Исакова ҳам сўзга чиқиб, самимий тилакларини изҳор этиб болажонлар билан бевосита суҳбатлар уюштиришди.
Миллий урф-одатларимизнинг намунаси сифатида тадбир мобайнида тандирларда иссиқ кулчалар пиширилиб, болажонларга тортиқ қилинди. “Зукко Болажон!” лойиҳаси доирасида фотокўргазма ҳамда “Карвон” халқ қўғирчоқ театри томонидан томошалари намойиш этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ