Спорт
Халқаро Кураш институтининг навбатдаги ишчи йиғилишида ана шу масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро Кураш институти кураш мутахассисларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда миллий федерацияларда фаолият юритиб келаётган мураббий ва ҳакамларнинг малакасини ошириш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича тадбирлар Дастурини ишлаб чиққан.
Мазкур Дастур асосида жорий йилнинг ўзида 2 маротаба онлайн бир маротаба Тошкент шаҳрида халқаро мураббийлик семинари юқори даражада ташкил этилди.
Шунингдек, институт илмий бўлими мутахассислари томонидан Кураш назарияси ва методикаси бўйича илмий изланишлар ҳам мунтаззам давом эттирилмоқда.
О.Ҳайитов, А.Абдулаҳатов ва Ф.Ахмедовлар томонидан “Кураш электрон қўлланмаси” ва “Кураш тарихи ва фалсафаси”, “Kurash history, theory and methodics” номли ўқув дарсликлари тайёрланиб нашр этилди.
“Кураш орқали талабаларга миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришнинг педагогик асослари” ўқув дарслиги тайёр бўлиш арафасида.
Институт йиғилишида мазкур қўлланмалар алоҳида тартибда муҳокама қилинди. Қўшимча маълумотлар билан янада бойитиш, миллий федерацияларга етказиш масалалари бўйича таклифлар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881- сонли қарори ҳамда Халқаро Кураш институтининг тадбирлар Дастурига асосан жорий йил якунига қадар ўтказилиши лозим бўлган ўқув семинарлари бўйича ҳам маълумот берилди.
Унга кўра жорий йил октябр ойида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Университети билан ҳамкорликда барча миллий федерациялар учун Zoom платформасида онлайн семинар ўтказилади. Ноябр ойида Доминикан Республикасида институт мутахассислари иштирокида Панамерика Кураш Конфедерациясига аъзо давлатлар кураш мураббийлари учун халқаро семинар бўлиб ўтади.
Декабр ойида Кураш ватани Ўзбекистонда ҳакамлик ва ITO сертификати учун халқаро ўқув семинари ва имтиҳон ташкил этиш режалаштирилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ